«Атиргул» ширинлиги

14:34, 20 сентябрь

Келинчакларимизнинг ошхонадаги кашфиёти

Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 300 гр. ун, 200 граммдан маргарин ва творог, 125 гр. шакар, 1 дона тухум, яримта лимон қириндиси, 1 ош қошиқ лимон шарбати, 1/3 чой қошиқ истеъмол содаси, туз.

Тайёрланиши: 1. Маргаринни эритиб, совигач, творог билан аралаштиринг. 1 ош қошиқ шакар, туз ва 1 дона тухум сариғини қўшинг.

2. Истеъмол содасини лимон шарбати билан аралаштириб, лимон қиридинсини солинг. Кейин маргаринли аралашмага қўшиб, ун солинг-да хамир қоринг. Хамирни думалоқ шаклга келтириб, целллофанга ўранг-да, 40 дақиқа совуқ жойда тиндиринг.

3. Хамирга ун сепиб, 5 мм. қалинликда ёйинг. Тухум оқини қолган шакар билан кўпиртириб, ёйилган хамир устидан суртиб чиқинг.

4. Хамирни рулет шаклида ўраб, энини 1 см. қилиб кесиб чиқинг. Ёғланган қолипга кесилган хамирларни териб, 170 даражада қиздирилган газ печига 25-30 дақиқага қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 30 дақиқа.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!