Ароматерапиянинг 10 фойдаси

14:46, 20 сентябрь

1.  Жасмин гулининг ҳиди тушкунликдан қутқаради. Хаёлни бир жойга жамлашга ҳамда ёқимсиз фикрларни тарқатиб юборишга ёрдам беради.

2.  Цитрус мевалар иси қувонч бағишлайди. Улар чексиз қувват манбаи саналишини унутманг.

3.  Полиз экини қовоқнинг ҳиди ҳисларни жунбушга келтирар экан. Кутилмаган янгилик, шундай эмасми? Тадқиқотларга кўра, 40 % эркакларга қовоқ ва лавандадан тайёрланган атирнинг ҳиди жуда ёқтириши аниқланди.  

4.  Лаванда ҳиди ором олишга чорлайди. У танани бўшаштириб, уйқусизликдан сизни тезда фориғ қилади. 

5.  Ялпиз иси диққатни жамлашга кўмаклашади. У нафас олишни осонлаштиради, унинг таъми эса мия фаолиятини тезлаштиради. 

6.  Асабийлашяпсизми? Жаҳлингизни жиловлай олмаяпсизми? Арчазорга боринг ва у ерда  тўйиб-тўйиб нафас олинг. ҳаммаси тезда ўтиб кетади!

7.  Музқаймоқ ва пишириқларга ширин таъм берувчи ванилин инсонларни ҳам феълини ижобий томонга ўзгартира оларкан. Уни ҳидлаганлар раҳмдил  ва меҳрибонроқ бўлиб қоларкан. Қизиқ-а?

8.  Кўримсизгина бўлса-да, шифобаҳшлик борасида долчинга тенг келадигани йўқ! Уни ҳидлашнинг ўзидаёқ, кўз нури тиниқлашиб, хотира кучайиб, мушакларнинг ҳаракатланиши осонлашар экан.

9.  Қувноқлик сизни ҳеч қачон такр этмаслиги учун тез-тез ям-яшил майсазорларда сайр қилиб туринг. Ёки ҳовлингиздаги майсани ўриш ҳам бу ишнинг ўрнини босади.

10.  Олма кўпроқ енг, ейишдан аввал эса ювиш ва ҳидлаш эсингиздан чиқмасин. Ахир у бош оғриғига қарши яхши восита-да!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!