ОАВ: Анжелина Жоли ва Бред Питт ажрашишга ариза берди

15:06, 20 сентябрь

Америкалик журналистларнинг таъкидлашларича, Голливуднинг энг чиройли жуфтлиги Анжелина Жоли ва Брэд Питт ажрашмоқда, деб ёзади “НТВ”.

Маълум бўлишича, актёрлар ҳозирда ўз адвокатлари билан консультация олиб бормоқда. Жоли ва Питтнинг олти нафар фарзанди бор.  Уларнинг даромади эса 450 миллион доллар дея баҳоланмоқда. 

Жоли ва Питтнинг никоҳи бекор қилинишига француз актрисаси Марийон Котийяр сабабчи сифатида кўрсатилган. У Питт билан “Шериклар” фильмида суратга тушган. “Оскар” мукофотига сазовор бўлган бу актриса актёр Гийом Кане билан фуқаролик никоҳида яшайди. Уларнинг бир ўғиллари бор.  

Жоли ва Питтнинг севги тарихи суратга олиш майдончасидан бошланган. Улар “Жаноб Смит ва Смит хоним” фильмида бирга суратга тушишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!