Алишер Узоқов ва Райҳонни нима боғлади?

15:13, 20 сентябрь

Райҳон ва Алишернинг мазкур суратини кўрган мухлисда биринчи юзага келган савол шу бўлган бўлса ажаб эмас. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева янги клипига актёр Алишер Узоқовни таклиф қилди. Хонанданинг “Ҳалос эт” дея номланган таронасига режиссёр Ёдгор Носиров клип суратга олмоқда. Клипда актёрлар Сайёра Юнусова ҳамда Маҳмуд Исмоиловлар ҳам суратга тушишган.

Бу Райҳон ва Алишернинг иккинчи ҳамкорлиги бўлиб, аввал улар хонанданинг “Нега энди” клипида бирга роль ижро этишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!