Хитойнинг энг бадавлат фуқаросининг ўғли итига 8 та iPhone 7 сотиб олди

15:32, 20 сентябрь

“Хитой кўчмас мулк бозори қироли” Ван Цзяньлиннинг 28 ёшли ўғли Ван Сыцун ўзининг “Коко” лақабли итига 8 та iPhone 7 сотиб олди, деб ёзади “Tjournal” нашри. 

Weibo ижтимоий тармоғида “Коко”нинг ўз аккаунти бор. Уни бугунги кунда 1,9 миллион киши кузатиб боради. Хитойда iPhone 7 смартфони сотила бошланган куни итнинг аккаунтида смартфон қутилари билан тушган сурати пайдо бўлди. Изоҳларда интернет фойдаланувчилари итнинг эгаси шунчаки хазиллашмоқчи ёки смартфонларни кимгадир совға қилмоқчи эканлигини тахмин қилган. Бироқ Ван Сыцун шунча iPhone 7 смартфонини нима қилишини маълум қилмаган. 

Бир йил олдин Ван Сыцун итига 2 та ҳар бири 12 минг доллар турувчи тилла Apple соатини сотиб олган эди. Бироздан сўнг эса “Коко” лақабли ит пуштиранг Fendi сумкасига эга бўлган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!