Организмингиз неча ёшда? Тест орқали билиб олинг!

15:41, 20 сентябрь

Керак бўлади: сонияларни ҳисоблаши мумкин бўлган соат.

Шарти: 4 та осон машқларни бажариб, натижасини ёзиб боринг. Якунида ҳисоб-китобини қиласиз. 

1.  Чидамлилик текшируви: Ўтирган бўлсангиз ўрнингиздан туринг-да, томир уриш тезлигини ўлчанг. Энди 20 марта ўтириб-туринг. Яна томир уришини ўлчанг. Хўш, қанчага кўтарилди?
10 та зарбгача – 20 балл
10-20 зарбгача – 40 балл
30-40 зарбгача – 50 балл
40 та зарбдан кўп – 60 балл
Машқни охиригача бажаролмаган бўлсангиз, 60 балл ёзилади.

2.  Тана эластиклиги. Тик турган ҳолатда оёқ тарафга эгилинг. Қўл кафти билан қанча масофани уддаладингиз?
Қўлим учи ерга тегаяпти – 20 балл
Қўл учим ерга тегай деяпти – 30 балл
Тиззанинг пастки қисмига эгила олдим – 40 балл
Тиззамдан салгина пастда – 50 балл
Тиззага тегиндим, холос – 60 балл

3.  Мувозанат. Машқни бажариш учун ёрдамчи керак. Кўзларингизни юмиб, бир оёқда туринг. Иккинчи оёқ тиззасини букинг. Мувозанат йўқолмаслиги керак. Бу вақтда ёрдамчингиз дақиқани ҳисоблаб турсин. Хўш, натижангиз?
30 сониядан кўп – 20 балл
25 сония – 30 балл
20 сония – 40 балл
15 сония – 50 балл
10 сония – 60 балл

4. Жисмоний ҳолат. Бир қўлингизни елка устидан ўтказинг, иккинчисини эса ён тарафдан олиб ўтиб, иккисини куракда бирлаштиринг. Қўл кафтлари бир-бири билан бирлашиши керак. Уддаладингизми?
 Осонлик билан бажардим – 20 балл
Қўл учи тегаяпти, аммо бармоқларни бирлаштиролмадим – 30 балл
Қўллар бир-бирига яқин, аммо бирлашмаяпти – 40 балл
Қўлларимни орқа тарафга ўтказдим, холос – 50 балл
Машқни бажаришга қийналаяпман – 60 балл

Хулоса:
Балларни қўшиб, йиғиндисини 4 га бўлинг.  Ҳосил бўлган сон организмингиз ёшини кўрсатади. Агар ёшингиз ўттизда бўлиб, тест натижаси 45 ни кўрсатса, демак организмингиз 15 ёшга кексайган. Зудлик билан соғлом ҳаёт тарзини бошланг. Тест саволларига диққат қилинг, қайсинисида кўпроқ балл олдингиз. Юқори баллга сабаб бўлган машқлар устида ишлаб, организмингизни ёшартиринг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!