Малайзиялик фуқаро Сингапур аэропортида 3 ҳафта яшади

16:10, 20 сентябрь

Малайзия фуқароси Сингапур халқаро аэропортида уч ҳафта истиқомат қилди, деб ёзади “Lenta.ru”.

33 ёшли Рэйжали Бунтут 21 август куни Куала-Лумпур рейсидан қолиб кетди ва Чанга аэропортида 18 кун яшади. У аэропортдаги креслоларда ухлади, Лаунж-ҳудудда овқатланди ва терминаллардаги душдан фойдаланди. 

Собиқ тадбиркор транзит ҳудудда бўлган пайтида 31 та қўниш талонини қалбакилаштирди. Шундай қилиб, у 3 та терминалнинг лаунж-ҳудудидан фойдаланишга муваффақ бўлди. Аэропорт ходимларидан бири унинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланди ва полиция чақирди. Оқибатда эса малайзиялик фуқаро 2 ҳафтага озодликдан маҳрум этилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!