Қаршига вақтинча тезюрар электропоездлар қатнамайди

16:36, 20 сентябрь

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ берган маълумотларга кўра, техник сабабларга кўра Қаршига қатновчи бир қатор поездлар қатнови бекор қилинди

Тошкент-Қарши-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланувчи 760/759 сонли “Афросиёб” юқори тезликда харакатланувчи электропоезднинг қатнови 20-29 сентябрь, 4,5,6,17,18,19,20,24,25,26,27,31 октябрь ва 1-3 ноябрь кунлари бекор қилинади.

Шунингдек Тошкент-Қарши-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи 8/7 сонли “Насаф” тезюрар поездининг қатнови ҳам вақтинча тўхтатилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!