Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев янги метро йўналишлари қурилишини лойиҳалаштириш юзасидан топшириқлар берди

18:37, 20 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг ҳолати билан бевосита танишди, дея хабар беради "Тошкент оқшоми" газетаси.

Юнусобод туманидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишув давомида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кўрсатмаларига биноан Тошкент метрополитени йўлларини замонавий йўлсозлик ва туннелсозлик технологияларини жорий этиш орқали давом эттириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Юнусобод йўналишидаги 2 та бекатда қурилиш ишларини якунлаш, янги ер ости ва ер усти тезюрар метро йўналишлари қурилишини лойиҳалаштириш масалалари юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!