Темур Олимхўжаев: Химоямиз аввалги ўйинга таққослаганда ишончлироқ ҳаракат қилди

08:48, 21 сентябрь

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев Яманга қарши (1:0) U-16 Осиё чемпионати “D” гуруҳи 2-туридан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббий сўзлари ЎФФ матбуот хизматининг "Телеграм"даги саҳифасида келтирилди. 

Бугун рақибиз – Яман терма жамоаси яхши ўйин кўрсатди. Бу жамоа билан Фаластинда ўтказилган саралаш босқичида ҳам тўқнаш келгандик. Ўшанда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Шундан буён улар ўйин жиҳатдан катта ўсишга эришди. Улар буни бугунги ўйинда исботлашди. Бироқ биз барибир кучлироқ эканимизни кўрсатдик ва ғалаба қозондик.

Химоямиз аввалги ўйинга таққослаганда ишончлироқ ҳаракат қилди. Аммо, барибир, улар бугун ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйишди ва Яман хавфли вазиятлар яратди. Дарвозабонимиз яхши сейвлар амалга оширди. Бу унинг иши ва у ўз ишини яхши бажарди. Танаффусдан сўнг хужумда анча фаолроқ ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимдан кейин керакли хулосалар чиқариб, ўзгаришлар қилдик.

Бугунги ўйинлар натижаларидан қатъий назар, Шимолий Кореяга қарши ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Гуруҳ ғолиби бўлишга интиламиз”, – деди Олимхўжаев. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!