Англия Лига Кубоги. “Челси” драматик ўйинда “Лестер”ни мағлубиятга учратди (Видео)

09:47, 21 сентябрь

Англия Лига Кубоги 3-босқичида мамлакат чемпиони “Лестер” ўз майдонида “Челси” футболчиларини қабул қилди. Драматик кечган ўйинда 2:4 ҳисобида қайд этилиб, лондонликлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида Окадзаки ҳисобни очган бўлса, унинг ўзи 34-дақиқада яна гол киритди. Биринчи бўлим якунига етай деб қолган бир вақтда Гари Кэйхилл ҳисобни қисқартиришга эришди.

Иккинчи бўлимнинг 4-дақиқасида Сезар Аспиликуэта мувозанатни тиклади. Ўйин сўнггигақ қадар 2:2 ҳисоби сақланиб қолди ва жамоалар қўшимча тайм ўйнади. 92 ва 94-дақиқаларда гол киритган Сеск Фабрегас ўйин қахрамонига айланди. Шу тариқа, Антонио Конте жамоаси кейинги босқчига йўл олди.

“Лестер” – “Челси” 2:4 (2:1, 0:1, 0:2)

Голлар: 1:0 – 17 Окадзаки, 2:0 – 34 Окадзаки, 2:1 – 45 Кэйхилл, 2:2 – 49 Аспиликуэта, 2:3 – 92 Фабрегас, 2:4 – 94 Фабрегас.

“Лестер” – Цилер, Морган, Чилуэлл, Симпсон, Василевски, Грэй (Амарти, 90), Кинг, Дринкуотер, Шлупп, Окадзаки (Ульоа, 75), Муса (Варди, 76).

“Челси” – Бегович, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Матич, Фабрегас, Лофтус-Чик (Диего Коста, 67), Мозес, Педро (Азар, 89), Батшуайи (Чалоба, 80).

Огоҳлантиришлар: Василевски (52), Матич (83), Дринкуотер (87), Чилуэлл (103), Давид Луиз (109).

Четлатиш: Василевски (89).
 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!