Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегараси участкаларида қўшма дала текширувлари ўтказилди

10:13, 21 сентябрь

2016 йилнинг 14-20 сентябрь кунлари Жалолобод ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат чегарасининг 23 та участкасида қўшма дала текширувлари ўтказилди. Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.

Учрашув конструктив ва дўстона муҳитда ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!