Маккажўхорининг 5 доривор xусусияти

10:25, 21 сентябрь

Ҳозирги кунда маккажўxорини деярли барча дўкон расталарида учратиш мумкин. Унинг таркибида B, PP, C, фосфор, калий ва юрак фаолиятини яxшиловчи К витаминлари мавжуд. Ёғли таомларни xуш кўрувчилар бу сабзавотдан кўпроқ тановвул қилишлари лозим. Чунки у xолестренни чиқариб юбориш хусуссиятига эга. Биз ўйлаб ҳам ўтирмай ташлаб юборадиган маккажўxори попугидан эса доришунослар дори тайёрлайдилар. Қуйида уй шароитида маккажўxори ва унинг попугидан тайёрланадиган фойдали рецептлар билан ўртоқлашамиз.
 

1.  Глаукомада
15 грамм майдаланган маккажўxори попугига 1 стакан қайнаган сув қуйиб, 40 дақиқага дамлаб қўйинг. Сўнг уни докада сузиб олиб бир кунда уч марта 1 ош қошиқдан қабул қилинг. Орқасидан сув ичманг, яхшиси, сувни бир оз вақт ўтгандан кейин ичинг. 

2.  Панкреатитда
2 дона маккажўxорини ювиб, попукларидан ажратмай, юмшагунча қайнатинг. Сўнг сабзавот қайнатилган сувни, бир кунда уч марта бир стакандан ичиб юринг, маккажўxорини эса енг.

3.  Қандли диабетда
2 ош қошиқ маккажўхори уни ва 1 ош қошиқ майдаланган наъматакни аралаштиринг. Устига 2 стакан қайнаган сув қуйиб, бир неча дақиқа оловга қўйинг. Сўнг 1 соатга дамлаб қўйиб, кунига уч марта, овқатдан 15 дақиқа кейин ярим стакандан қабул қилинг. 3 ҳафта муолажани қилиб, 3 ҳафта дам оласиз. 

4.  Ортиқча вазнда
Маккажўxори иштаҳани пасайтирувчи энг самарали сабзавотдир. Шу сабабли у семизликдан азият чекаётганларга тавсия этилади. Бунинг учун 20 грамм маккажўxори попугига 200 мл. қайнаган сув қуйиб, 1 соатга дамлаб қўйинг. Дамламани кунига 1 ош қошиқдан 5 маҳал ичинг.

5.  Бурун устидаги қора нуқталардан xалос бўлишда
2 ош қошиқ маккажўxори унини бир дона кўпиртирилган туxум оқи билан аралаштиринг. Тайёр ниқобни юздаги қора нуқталар устига суртинг. Қуриб қолганида олдин илиқ, сўнг совуқ сув билан ювинг. Муаммодан xалос бўлиш учун муолажани икки марта такрорласангиз кифоя.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!