Пан Ги Мун мамлакатларни 1,2 млн қочоқни қабул қилишга чақирди

10:54, 21 сентябрь

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун мамлакатларни оғир аҳволдаги 1,2 млн қочоқни қабул қилишга чақирди. АҚШ президенти Барак Обама томонидан қочоқлар бўйича ўтказилган саммитда у ўтган йили бор йўғи 100 минг қочоқ бошпана топа олганини таъкидлади.

“Қарийб 1,2 млн энг таҳқирланган қочоқлар кўчирилишга муҳтож”, - дейди у. 

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйича 21 млн қочоқ ҳисобга олинган. Улардан 90% саккиз мамлакатдан қўним топган: Иордания, Эрон, Кения, Ливан, Покистон, Туркия, Уганда ва Эфиопия. Пан Ги Муннинг сўзларига кўра, уларнинг барчаси паст ёки ўрта даромадли давлатлар қаторига киради ва ўзлари ҳам халқаро ёрдамга муҳтож. Унинг сўзларига кўра, Обама раҳбарлигидаги саммит мамлакатларга қочоқлар билан боғлиқ глобал инқироз учун жавобгарликни бўлишиш имконини беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!