Анжелина Жоли Брэд Питтни “фарзандлари учун хавфли” деб билади

10:58, 21 сентябрь

Голливуд актёрлари Брэд Питт ва Анжелина Жолининг никоҳи бекор қилиниши билан боғлиқ хабар бутун дунёдаги киноихлосмандларини таъсирлантирди. Анжелина турмуш ўртоғи билан ажрашаётганини Брэд фарзандлари учун хавфли эканлиги билан изоҳлади, деб ёзади “Вести”. 

Брэд Питтга яқин манбалар эса Анжелинанинг сўзлари қасддан тўқиб чиқарилган ёлғон эканлигини айтмоқда. “Брэд ҳеч қачон фарзандларини хавф остига қўймайдиган ва уларни жонидан ортиқ кўрувчи намунали ота”,—дейди Брэднинг дўстлари.

Аввалроқ, Жоли ўзининг олти нафар фарзандларининг хавфсизлигини ўйлаб, ажрашишга ариза бергани маълум қилинган эди. Актриса Питт билан муроса қилиб бўлмаслигини расман ажрашиш сабаби қилиб кўрсатмоқда ва суддан фарзандларини ёлғиз ўзи вояга етказиш ҳуқуқини талаб қилмоқда. У фарзандларининг отаси билан онда-сонда учрашиб туришларига қаршилик билдирмайди, бироқ уларнинг тарбияси билан ёлғиз ўзи шуғулланишни истайди. 

Анжелина Жоли ва Брэд Питт 10 йил биргаликда ҳаёт кечирди. Бироқ 2014 йилнинг 23 августидан бошлаб, расман никоҳдан ўтган эди. 52 ёшли Брэд ва 41 ёшли Жолининг 6 нафар фарзанди бор. Улардан 3 нафари асраб олинган болалар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!