Сурия оппозицияси жангариси селфи тушаётганда портлаб кетди(Видео)

11:59, 21 сентябрь

Интернетда Сурия оппозицияси жангариси селфи тушаётганда портлаб кетгани акс этган видео пайдо бўлди. Қуролланган жангарилар бўш вақтларини қўшиқ куйлаб ўтказаётган эди. Шунда улардан бири ўзи ва дўстларини Сурия қуролли оппозицияси байроғи фонида суратга муҳрлашга қарор қилди. Жангари телефонида селфи тушганидан сўнг дарҳол портлаш рўй берди. 

Тахмин қилинишича, телефон бомба детонациясига мослаштирилган. Селфи ишқибози бўлган жангарилардан бири эса бу ҳақда унутган. Бироқ портлашдан сўнг ҳам телефон ишлашда давом этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!