“Валенсия” бош мураббийи ишдан ҳайдалди

12:00, 21 сентябрь

“Валенсия” жамоаси раҳбарияти клуб бош мураббийи Пако Айестаранни ўз лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда iSport.ua портали.

Айестаран ўрнига жамоани вақтинчи Воро Гонсалес бошқариб боради. Катта эҳтимол билан “Валенсия”ни италиялик мутахассис – Роберто Манчини бошқаради.

Қайд этиш керакки, Айестаран ўтган йили Гари Невилл ўрнини эгаллаган ва клуб билан икки йиллик шартномага имзо чекканди.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” Испания чемпионати дастлабки тўрт ўйининг барчасида мағлубиятга учраган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!