Карра жадвални шу пайтгача нотўғри ёдлаб келганимиз маълум бўлди

12:07, 21 сентябрь

Математика ўқитувчиси Екатерина Кунина AdMe.ru порталига, карра жадвалини тўғри ёдлаш ва асабларни асраб қолиш йўлини ўргатди. Бу услуб нафақат ёдлашни енгиллаштиради, балки билим бериб, боланинг кундалик дафтарини қутқариб қолади.

Сиз болаларнинг математик билими тушиб бораётгани ҳақида аввал эшитгансиз.

Фарзандларим иккинчи синфда ўқиётганда мен нима учун мактабда математик билим даражаси тушишини тушуниб етдим. Айнан иккинчи синфда математик илм олишда катта бўшлиқ юзага келади.

Асосий муаммо — карра жадвалида. Фарзандларингиздаги катак дафтарларга назар солинг.

Мен кўп дўконларда бўлдим, аммо уларнинг ҳаммасида мана шу тасвир:

Хўш, нима учун бу дафтар ёмон? Ҳеч нарсадан шубҳаланмаган ота-оналар унда карра жадвал акс этаётганлигини кўришади. Аслида доим шу жадвалнинг сурати бўлган дафтарларда. Хўш, бунинг нимаси ёмон?

Муаммо шундаки дафтарлардаги карра жадвал ЭМАС.

Карра жадвал мана бу:

Бошқача қилиб уни “Пифагор жадвали” деб аташади.

Тепадаги ва чапдаги устунни олмаса ҳам бўлади, фақат асосий тўғритўртбурчак.

Биринчидан, бу жадвал. Иккинчидан, у қизиқарли!

Ҳеч қайси бола устунча қилиб ёзилган 2*2=4 мисолларида бирор қонуният ва қизиқарли ҳолат изламайди.

Ууман олганда, ўқитувчи болага: «Карра жадвални ёд ол!» десаю, — бола олдида ҳеч қандай жадвални кўрмаса, у математика қизиқарли фанлигини англамайди ва шунчаки ёд олиш билан иш битади деган хулосаларга келади.

Жадвал нимаси билан яхши?

  • Биринчидан, унда чапдаги мисоллар кўринишидаги ортиқча маълумот йўқ.
  • Иккинчидан, унинг устида бош қотирса бўлади.
  • Учинчидан, агар у доим қўл остида бўлиб, боланинг кўзи доимий равишда шунга тушса, у ўзи билмаган ҳолда бу сонларни эслаб қолишни бошлайди. Айтайлик, «етти карра саккиз» саволига ҳеч қачон «55» деб жавоб бермайди, сабаби бу соннинг ўзи жадвалда йўқ!

Бундан ташқари бола автоматик тарзда қонуниятларни излашга мойил бўлади. Ва ўзи мустақил равишда топа олади. Бундай қонуниятларни ҳатто кўпайтиришни билмаган бола ҳам англашга қодир.

Масалан: симметрик сонлар диагонал сонларга — тенг.

Инсон онги симметрия излашга мослашган, ва агар уни топса ва сезса — жуда ҳурсанд бўлади. 

Энг муҳими, бола буни ўзи тушуниб етади! Инсон ўзи идрокини ишга солган ҳолда англаб етган нарсасини ёд олган нарсасидан кўра бир умр эслаб қолади.


 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!