Қўли қонга беланган Муқаддас Саъдуллаева мухлисларини хавотирга қўйди

15:28, 21 сентябрь

Актриса Муқаддас Саъдуллаева ўзининг Instagram`даги саҳифасига жойлаган янги сурати муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Гап шундаки, актриса қўлларидан қон оқаётгани акс этган суратни ўз саҳифасига жойлади. Мазкур сурат эса актрисанинг мухлисларини хавотирга солди. Улар севимли актрисасидан қўллари қонаётгани сабабини сўрай бошлади. 

Маълум бўлишича, актриса айни пайтда “Бебаҳогинам” номли фильмда суратга тушмоқда. Мазкур сурат эса ўша фильмни суратга олиш жараёнидан олинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!