Ўзбекистонда 13 миллион киши интернетдан фойдаланади

17:02, 21 сентябрь

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилар сони 13 миллиондан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев ICTSUMMIT ахборот-коммуникацион технологиялар саммитида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, мобил алоқа билан аҳоли пунктларининг 92% қамраб олинган бўлиб, унинг абонентлари сони 20,8 миллионга етган. Халқаро ахборот тармоқларига уланиш тезлиги сониясига салкам 35 Гбит/с етган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!