Хуанфран “Олтин тўп”га Мессини лойиқ деб топмади

17:19, 21 сентябрь

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хуанфран жамоадоши Антуан Гризманнга юқори баҳо бериб, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессидан қолишмас эканини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Goal нашри хабар қилмоқда.

"Менга Месси дунёнинг энг зўр футболчисими, деб савол беришингизни кутгандим. Шу кунларда рафиқам менга биронта футболчини энг зўри, деб айтма деб тайинлаганди.

Аммо, мен учун энг кучли футболчилар "Атлетико"да ўйнашади. "Олтин тўп"ни Гризманнга берган бўлардим", – деди Хуанфран.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!