“Барселона” ва “Атлетико” жанговар дуранг қайд этди (Видео)

08:57, 22 сентябрь

Испания чемпионати 5-тур марказий ўйинида “Барселона” ва “Атлетико Мадрид” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида Иван Ракитич бурчакдан узатилган тўпни боши билан Облак дарвозасига аниқ йўллади. 61-дақиқада Корреа ҳисобни тенглаштирди ва 1:1 ҳисоби ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

"Барселона" — "Атлетико" 1:1 

Голлар: Ракитич, 41 – Корреа, 61

"Барселона": Тер Штеген — Роберто, Пике, Маскерано, Альба – Бускетс (Гомеш, 51), Иньеста, Ракитич – Месси (Туран, 59), Суарес, Неймар.

"Атлетико": Облак — Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис — Коке, Габи, Сауль Ньигес (Корреа, 60) — Гризманн, Гамейро (Торрес, 60), Карраско (Партей, 73).

Огоҳлантиришлар: Суарес, Альба – Коке, Гризманн, Партей, Филипе Луис.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!