“Реал Мадрид” “Вильярреал” билан ўйинда очко йўқотди (Видео)

09:04, 22 сентябрь

Испания чемпионати 5-турида "Реал Мадрид" жамоаси ўз майдонида "Вильярреал" футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.  Қизиқарли кечган ўйинда 1:1 ҳисобида қайд этилди ва "Реал" мавсумда биринчи марта очко йўқотди.

Учрашувнинг 45-дақиқасида Бруно Сориано пенальтидан ҳисобни очиб меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 48-дақиқада Серхио Рамос мувозанатни тиклади. Ўйин 1:1 ҳисобида якун топди. 

"Реал" — "Вильярреал" 1:1

Голлар: Рамос, 48 — Б. Сориано, 45+1 (пен)

"Реал": Касилья — Данило, Рамос, Варан, Марсело (Карвахаль, 45) — Кроос, Ковачич, Джеймс — Бэйл (Васкес, 71), Бензема (Мората, 77), Роналдо

"Вильярреал": Асенхо — Гаспар, Мусаккьо, В. Руис, Х. Анхель — Б. Сориано, Тригерос — дос Сантос (Ндиайе, 88), Кастильехо, Черишев (Р. Сориано, 64) — Сансоне (Пато, 73)

Огоҳлантиришлар: Рамос, Роналду — Анхель

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!