Тошкентда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” халқаро турнири старт олди

10:03, 22 сентябрь

Нуфузли мусобақада юздан зиёд спортчи уч ёш тоифасидаги баҳсларда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз сузиш федерацияси томонидан ўтказилаётган нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Украина, Филиппин, Венгрия, Словакия, Исроил каби давлатлардан юздан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Халқаро турнирда спортчилар уч ёш тоифасида (16-18 ёш, 13-15 ёш, 12 ёш ва ундан кичик) соло, дуэт ва гуруҳ баҳсларида ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!