Брэд ва Анжелинанинг ажрашиши “сабабчиси” Марион Коттийяр ҳомиладор эканлиги маълум бўлди

10:12, 22 сентябрь

Анжелина Жоли ва Брэдд Питнинг ажрашиши бутун дунёда кенг муҳокама қилинаётган мавзуга айланди. Актёрларнинг ўзлари расман фарзандлар тарбиясидаги фикрлар қарама-қаршилиги туфайли ажрашаётганини айтган бўлса ҳам чет эл ОАВлари “йил ажрими”нинг бошқа сабабларини муҳокама қилмоқда, деб ёзади “Вести”.

Уларнинг ажрашишига француз актрисаси Марион Коттийяр сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Маълум бўлишича, француз актрисаси Брэд Питтдан ҳомиладор бўлиши мумкин. 

Коттийяр шу декабрь ойида фарзанд кўради. У Голливуднинг энг чиройли жуфтлиги Питт ва Жолининг ажрашаётганидан қаттиқ қайғуда эканлигини билдирган. 

“Марион Жоли ва Питтнинг ажрашишига сабаб қилиб кўрсатилаётганидан афсусда”,—дейди актрисани яқиндан таниган манбалардан бири. 

Маълумки, Марион Коттийяр Гийом Кане билан бирга яшайди. 

Француз актрисаси Питт билан “Шериклар” фильмида суратга тушганди.янги фильм ноябрь ойида экран юзини кўради. 

Анжелина Жоли ва Брэд Питт 2005 йилда учрашишни бошлаган эди. Уларнинг олти нафар фарзанди бор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!