Месси жароҳат олиб, 3 ҳафтага сафдан чиқди (Фото)

10:23, 22 сентябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Атлетико”га қарши (1:1) Испания чемпионати 5-турида жароҳат олди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Аргентиналик 29 ёшли футболчи иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида оёғидан жароҳат олди. Месси катта эҳтимол билан оёғининг сон қисмидаги мушакларини шикастлаган. 58-дақиқада ҳужумчи захирага олинди ва ўрнига майдонга Арда Туран тушди.

Дастлабки тиббий текширувдан сўнг, Месси камида 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. У Аргентина термасидаги ЖЧ–2018 турнирига саралаш учрашувлари ва Испания чемпионатидаги баъзи ўйинларни қўйиб юборади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!