Шоҳжаҳон Жўраев имижини ўзгартирди (Фото)

10:23, 22 сентябрь

Шоҳжаҳон Жўраев кўринишига ўзгартириш киритишга қарор қилди. Айни кунларда яккахон концертига тайёргарлик кўраётган Шоҳжаҳон 2016 йилнинг якунига қадар мутлақо янги йўналишдаги қўшиқлари жой олган “1009” дея номланган мусиқий тўплам устида ҳам иш бошлаб юборган. 

Хонанда ушбу альбомдан ўрин олиши кутилаётган тароналардан бири “Гўзалим”да мутлақо янги имиджда намоён бўлишга қарор қилди. Айни пайтда янги клипнинг монтаж ишлари бошланган. 


Хонанданинг “Ким эдигу, ким бўлдик” деб номланган яккахон концерти жорий йилнинг 20-21-22 октябрь куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди.



Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!