Миср соҳилларида 600 нафар муҳожир бўлган кема чўкиб кетди

10:33, 22 сентябрь

Миср соҳилларида муҳожирлар кемаси чўкиб кетди. унинг бортида қарийб 600 нафар муҳожирлар бор эди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Чўкиб ктеганлардан 150 нафар киши қутқарилди. 30 кишининг жонсиз танаси сувдан олиб чиқилди. 

Мисрнинг Рашид шаҳри рўпарасидаги денгизда   бедарак йўқолган муҳожирларни қидиш ишлари олиб борилмоқда.   

Миср соҳилларида Европага йўл олган муҳожирлар бир неча марта чўкиб кетган.   

Африкадан Европага йўл олган қочоқлар Ливан билан чегарадош бўлган Миср орқали ўтади. 

Фожеанинг асосий сабабларидан бири ноқонуний одам ташувчилар ҳисобланади. 

Улар кичик қайиқларга белгиланган миқдордан кўп одам ортади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!