Ёнғоқли «сомса»лар

10:55, 22 сентябрь

Кони фойда ширинлик

Зарур масаллиқлар: 300-350 гр. ун, 200 гр. сариёғ, 100 гр. шакар, 1 стакан майдаланган ёнғоқ (бодом ёки исталагн ёнғоқ турини ишлатиш мумкин), 1 дона тухум, 2-3 ош қошиқ асал, 1-2 ош қошиқ апельсин шарбати, 1 чой қошиқ апельсин қириндиси, туз.

Тайёрланиши: 1. Сариёғни тўртбурчак шаклда тўғранг-да, шакар қўшиб, бироз вақт қолдиринг. Хона ҳароратида бироз юмшагач, яхшилаб аралаштиринг.

2. Сариёғли аралашмага тухум қўшиб, кўпиртирамиз. Ун, озгина ёнғоқ талқони, апельсин шарбати ва қириндисини солиб, аралаштиринг. Тайёр хамирни то ёнғоқли аралашмани тайёрлангунча музхонага қўйинг.

3. Майдаланган ёнғоққа (бирор мева қоқидан ҳам қўшиш мумкин) асал солиб, аралаштиринг.

4. Хамирни 3 мм. қалинликда ёйиб, стакан билан айлана шакллар кесиб олинг. Ўртасига 1 чой қошиқдан ёнғоқли аралашмадан солиб, сомса шаклида тугинг. Ёғланган қолипга териб, 180-190 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқага қўйинг.

5. Қолган хамирни узунчоқ шаклида кесиб, қанд упаси сепинг-да, уларни ҳам қолипга териб, 15-20 дақиқага қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат

5 кишилик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!