Ўзбекистон Кубоги: “Насаф” финалга чиқди, “Локомотив” ва “Бунёдкор” финал учун курашади

11:03, 22 сентябрь

Ўзбекистон Кубоги доирасида ярим финал ва чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ярим финал баҳсида “Насаф” жамоаси жавоб ўйинини сафарда – “Бухоро” билан ўтказди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлабки ўйинда “Насаф” ўз майдонида 2:0 ҳисобида ютиб, икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди. Амалдаги Кубок соҳиби “Насаф” олтинчи марта финалда баҳс юритадиган бўлди.

Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб ўйинида эса “Бунёдкор” “Металлург” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Дастлабки ўйинда “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани учун ярим финалга йўл олди.

“Бунёдкор” финал йўлланмаси учун “Локомотив” билан куч синашади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!