Марк Цукерберг янги тиббий воситалар ишлаб чиқаришга $3 миллиард хайрия қилади

11:43, 22 сентябрь

Facebook асосчиси Марк Цукерберг  ва унинг рафиқаси Присцилла Чан 3 миллиард доллар миқдоридаги маблағни янги медикаментлар ишлаб чиқариш учун хайрия қилади. Мазкур сумма 10 йил мобайнида тўлаб берилади, деб ёзади “1news.az”.

Биринчи инвестиция Biohub илмий-тиббий марказини молиялаштириш учун йўналтирилади ва 600 миллион долларни ташкил этади. Biohub маркази Стэнфорд, Калифорния ва Сан-Франциско университетлари томонидан ташкил этилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!