Янгича палов

11:43, 22 сентябрь

Товуқ гўшти ва қовоқ билан димланган гуруч

Зарур масаллиқлар: 600 гр. товуқ гўшти, 300 гр. қовоқ, 150 гр. гуруч, 3 дона қизил булғор қалмпири, 4 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқдан майонез, кетчуп ва занжабил, 1 чой қошиқ янчилган қалампир, ярим чой қошиқ куркума, розмарин, туз.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини каттароқ бўлакларга бўлинг. Занжабил, куркума, қалампир, майдаланган саримсоқпиёз ва розмаринни солинг. Туз сепиб, майонез ва кетчупни ҳам қўшинг-да, аралаштиринг.  30 дақиқага маринадлаб қўйинг.

2. Қовоқ ва булғор қалампирини катта бўлакларга бўлиб, пишириқ қоғози солинган патнисга теринг.

3. Нўхатни бир кун олдин қайноқ сувда ивитиб қўйинг. Сўнгра қайнатинг. Гуручни ҳам алоҳида қайнатиб пиширинг.

4. Сабзавотлар устига маринадланган товуқ гўшти бўлакларини жойлаб, 200 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг.

5. Қайнатилган гуруч ва нўхатни товуқ гўштли таомга қўшиб, яна 5-10 дақиқа газ печида 180 даражада қолдиринг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 30 дақиқа.

4 кишилик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!