Руҳшона умидини узган клип дунё юзини кўрди (Видео)

12:12, 22 сентябрь

Хонанда Руҳшона ва Али Бобо томонидан куни кеча “Румбака” деб номланган таронага суратга олинган клип тақдим этди. Маълумотларга кўра, мазкур клип яралишидан аслида Руҳшонанинг умиди узилган, бироқ анча машаққатлардан сўнг клип дунё юзини кўрди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи шундай дейди:

“Мен бу клипдан тўғриси кўнглимни узган эдим... Умуман чиқмайди деб ўйлаган эдим. Жуда ҳам катта жамоа ишлаганку, чиқмаса алам қилган бўлар эди. Қанча куч, қанча мехнат, қанча вакт кетган а... Лекин яна бир бор ура! “Румбака” клипимизни сизларни эътиборингизга ҳавола этишга тайёрмиз. Бу клипимиз чиқиши учун уч нафар графика устаси алмашди, Али Бобо 40° иситма билан 24 соат ишлади, мен эса ҳомиладор бўлиб рақсга тушдим, бунақаси бўлмаган а? Энди эса “Румбака” клипимизни эътиборингизга ҳавола этамиз!”

Мазкур клипни  қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!