“Арсенал” 2017 йилнинг ёзида “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема учун 47 млн евро таклиф қилади

14:32, 22 сентябрь

“Арсенал” жамоаси раҳбарияти 2017 йилнинг ёзида “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Merca Futbol нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, “тўпчилар” франциялик футболчи учун 47 миллион евро таклиф қилади. “Реал” ушбу таклифни кўриб чиқади, аммо мадридликлар 2018 йилгача трансфер амалга ошира олмайди.

Жорий мавсумда Бензема “Реал”нинг 5 та ўйинида майдонга тушиб, битта гол киритишга муваффақ бўлган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!