Мадам Тюссо музейидаги Анжелина Жоли ва Брэд Питт бир-биридан ажратиб қўйилди

14:57, 22 сентябрь

Анжелина Жоли ва Брэд Питтларнинг ажрашиш жараёни бошланганидан сўнг Лондондаги Мадам Тюссо музейи ходимлари актёрларнинг мумдан ясалган ҳайкалларини бир-биридан ажратиб қўйишди. Улар бунгача бир жойда ёнма-ён туришган эди, деб ёзади “1news.az”.

“Голливуд актёрларининг бутун дунёни шокка солган хабаридан кейин уларнинг музейдаги ҳайкалларини бир-биридан узоқроқ қўйишга қарор қилдик”,—дейди музей ходимларидан бири.

Жоли ва Питт ҳайкаллари орасидан эса актёр Роберт Паттинсон ҳайкали ўрин эгаллади.

Маълумот учун, актёрларнинг мумдан ясалган ҳайкаллари Мадам Тюссо музейида 2013 йилда пайдо бўлган ва улар ҳозирги кунгача ёнма-ён турган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!