Голливуд юлдузлари Трампга қарши ижтимоий рекламада суратга тушди(Видео)

15:59, 22 сентябрь

Бир қатор Голливуд актёрлари, хусусан Роберт Даун-кичкина, Скарлетт Йоханссон, Нил Патрик Харрис, Марк Стронг, Жулианна Мур, Мартин Шин, Жеймс Франко, Дон Чидл ва бошқалар АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга овоз бермаслик тарғиб этилган ижтимоий рекламада суратга тушишди. Ижтимоий роликда Голливуд актёрлари АҚШ фуқароларига президент сайлови мамлакат ҳаётидаги энг муҳим ҳодиса эканлигини айтиб ўтган

Шунингдек, актёрлар АҚШни қутқариш учун уни ядро қуролини қўллаб-қувватловчи инсоннинг қўлига топширмаслик лозимлигини айтиб ўтган. Уларнинг сўзларига кўра, бу ҳодиса бошланмасдан туриб олди олиниши керак.  

Бундан ташқари, шунча актёрлар нима сабабдан бир роликда суратга тушиш учун тўпланганини ҳам айтиб ўтган. “Сабаб—касаллик, экологик инқироз ва жамият тизимини бузиши мумкин бўлган қўрқоқ расист” эканлиги айтилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!