Футболчи ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида жарима зарбасини голга айлантирди (Видео)

16:20, 22 сентябрь

Англия Лига Кубоги 1/16 финалида Лондоннинг “Вест Хэм” жамоаси ўз майдонида қуйи дивизион вакили “Аккрингтон” клуби билан ўзаро баҳс олиб борди.

Ўйин давомида ҳар икки жамоада ҳисобни очиш имконияти мавжуд эди, аммо гол бўлмади. Фақатгина ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтида қўшим берилган дақиқаларнинг олтинчисида “Вест Хэм” ҳужумчиси Димитри Пайет жарима зарбасини амалга ошириб, уни голга айлантирди.

Айнан Пайетнинг голи “Вест Хэм”ни Англия Лига Кубоги нимчорак финалига олиб чиқди. Нимчорак финалда “Вест Хэм” Лондоннинг бошқа бир клуби – “Челси” билан куч синашади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!