Карамнинг 9 фойдаси

10:19, 23 сентябрь

•  Агар сизни томоқ оғриғи, ачишиши ёки овоз бўғилиб қолиши билан боғлиқ муаммолар қийнаса, ярим стакан карам шарбатига тенг миқдорда қайнатилган сувни қўшинг-да, ғарғара қилинг. Карам нафас йўлларидаги инфекцияни бартараф этиб, яллиғланишни тузатади. 

•  Бошингиз оғрияптими? Иккита карам баргини илиқ сувда чайиб, пешонангизга қўйинг. Сўнг қўл кафти билан босиб туринг. 15-20 дақиқа ичида оғриқ тарқайди. 

•  Ревматизм оғриқларида ҳам карам баргидан фойдаланиш мумкин. Бунда безовталик мавжуд соҳага унинг баргини боғлаб қўйсангиз кифоя. Муаммодан тезда ҳалос бўласиз. 

•  Овқат тайёрлаётиб қўлингизни куйдириб олдингиз. Тери юзасида доғ пайдо бўлмаслиги учун ўша жойга карам баргини қўйинг. Тери ачишишини тўхтатиб, .

•  Бордию сизни қабзият безовта қилса, ҳар куни карам қўшилган салат ейишга одатланинг. Бу полиз экини таркибида ичаклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган бирикмалар жуда кўп. 

•  Ошқозонда овқат яхши ҳазм бўлмаса, карамнинг ўзини хомлигича истеъмол қилинг. Аммо меъёрида. Бу полиз экинидан ажраладиган шарбат ошқозон фаолиятини нормаллаштиш хусусиятига эга. 

•  Атеросклерозда қуйидаги рецепт тавсия этилади: ярим стакан карам шарбатига 1 ош қошиқ лимон шарбати ва 1 чой қошиқ асални аралаштиринг. Тайёр аралашмани бир кунда икки маҳал қабул қилинг. ҳар сафар янгидан тайёрлаш кераклигини унутманг. 

•  Бу полиз экини уйқусизликда ҳам даво бўлади. Уйқуга ётишдан 2 соат олдин ярим стакан карам шарбатига таъбга кўра асални аралаштириб, ичинг. Муолажа бир неча кун давом этгач, уйқунгиз меъёрлашади. 

Эслатма: тавсияларни қўллашдаш аввал даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Зеро, ҳар бир организм ўзига хосдир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!