АҚШда Мишель Обаманинг паспорт нусхаси ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетди

10:40, 23 сентябрь

АҚШда Мишель Обаманинг паспорт нусхаси ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди, деб хабар беради “Вести”.

DC Leaks хакерлар гуруҳи Оқ Уйнинг собиқ ходимларидан бирининг почтасини бузиб кирди. 

Натижада аксарият давлат арбобларининг ҳужжатлари нусхасини ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Интернетга жойлаштирилган ҳужжатлар нусхалари орасида Мишель Обаманинг паспорт нусхаси ҳам бор. 

Почтаси бузиб кирилган Оқ Уйнинг собиқ ходими маъмуриятда у қадар юқори бўлмаган лавозимда ишлаган. У кейинчалик Демократлар партиясидан президентликка номзод Хиллари Клинтоннинг сайловолди кампанияси штабига ишга кирган.

Оқ Уй эса Мишель Обаманинг паспорт нусхаси тарқалиб кетганлиги ҳақидаги маълумотларнинг асосли эканлигини тасдиқламаяпти. 

Оқ уй матбуот котиби Жошуа Эрнест АҚШ ҳукумати махфий маълумотлар тарқлаиб ктеганидан хабардор эканлигини таъкидлади.

 “Айтишим мумкинки, бу маълумот АҚШ маъмуриятидаг тегишли шахслар томонидан ўрганилмоқда”,—дейди у.

У АҚШ ҳукумати компьютерларни бузиб кириш ҳақидаги исталган маълумотга жиддий ёндашишини ҳам айтиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!