24 сентябрь куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

10:51, 23 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги  баёни билан  тасдиқланган  “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ҳамда  Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига биноан Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспорт турини оммалаштиришга қаратилган “Камолот - Тур” IX ёшлар веломарафони ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 9:00дан 11:00га қадар Абдулла Қодирий кўчаси (Юнусобод тумани, Ц-5 мавзеси)дан Қорасарой кўчасигача бўлган кўчалар  (Шароф Рашидов, Шайхонтоҳур, Абай, Себзор, Қорасарой кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.   

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу чекланишлар туфайли юзага келадиган  ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўрайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!