Бир зумда — пицца!

11:06, 23 сентябрь

Ресторанга бориш шарт эмас!

Зарур масаллиқлар: хамирига: 9 ош қошиқ ун, 4 ош қошиқдан майонез ва сметана, 2 дона тухум, туз; устига солишга: 150 гр. дудланган гўшт, 100 гр. пишлоқ, 50гр. маринадланган қўзиқорин, 2 та помидор, 1 дона булғор қалампири, зайтун меваси, туз.

Тайёрланиши: 1. Хамир учун мўлжалланган барча масаллиқларни аралаштиринг. Сметана қуюқлигида хамир тайёрланг. Каттароқ товага ўсимлик ёғи солиб, қиздиринг. Сўнгра хамирни солинг.

2. Дудланган гўшт, булғор қалампири, помидор ва зайтун мевасини айлана шаклда юпқалаб тўғранг. Пишлоқни катта тишли қирғичдан ўтказинг.

3. Хамир устига 3 дақиқадан сўнг дудланган гўшт, булғор қалампири, помидор, қўзиқорин ва пишлоқни солинг. Туз, мурч сепинг. Қопқоғини ёпиб, 5 дақиқа димлагач, зайтун мевасини солинг. Яна 5 дақиқа паст оловда қолдиринг. Пицца тайёр!

Тайёрланиш вақти: 25 дақиқа.

2 кишилик. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!