Москвадаги омборхонада чиққан ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

11:18, 23 сентябрь

Москва шаҳри Амур кўчасида жойлашган пластик буюмлар сақланадиган омборхонада кучли ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари омборхонадан 8 кишининг жасадини олиб чиққан. 

“Ёнғин юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Шиддатли ёнғин, юқори ҳарорат ва қуюқ тутун туфайли қутқарувчилар бинодан чиқа олишмай қолишди”,—дейди қутқарқувчилардан бири.

Қутқарувчилар бино томида газ баллонлари ва компрессорларни совитишга ёрдам берадиган чора-тадбирларни амалга оширди. Натижада 100 га яқин омборхона ишчилари қутқарилди ва эвакуация қилинди. 

Ёнғин оқибатида катта майдонга бино қолдиқлари ёпирила бошлади ва қутқарувчилар харобалар остида қолиб кетди.

Пластик буюмлар сақланадиган омборхонада 22 сентябрь куни соат тахминан 17:00 да ёнғин юз берди. Бинонинг 4 минг квадрат километр майдони ёниб кетди. 

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!