Ўзбекистон футболи фахрийси Наримон Жалолов 85 ёшни қарши олди

11:20, 23 сентябрь

Ўзбекистон футболида 67 йилдан бери меҳнат қилиб келадиган Наримон Жалолов бугун, 23 сентябрь куни 85 ёшга тўлди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати “Телеграм”даги саҳифаси орқали хабар берди.

Ўзбекистон футбол федерациясининг футбол фахрийлари кенгаши раиси Наримон Жалоловни МТЖ бош мураббийи Самвел Бабаян, ПФЛ директори Фарҳод Магаметовлар табриклади.

Ўзбекистон футбол федерациясининг аҳил жамоаси ҳам Наримон Жалоловни бугунги туғилган куни билан табриклади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!