Боғчалардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш қоидалари ўзгартирилди

11:39, 23 сентябрь

Халқ таълими ва Молия вазирликларининг қўшма қарори  билан янги “Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Шу муносабат билан илгари амалда бўлган 2008 йил 13 февралдаги “Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ўз кучини йўқотган деб топилди.

Янги тартибга кўра

Янги Низомда назарда тутилишича, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўлов ҳар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан тўланади. Аввалги таҳрирда эса бу ойнинг 10 санасига қадар қилиб белгиланган эди.  Шунингдек, ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўлов бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида ойнинг қолган кунларига мутаносиб равишда тўланади.

Тўлов вақтида тўланмаса-чи?
Илгаригидек, тўловнинг белгиланган муддат ўтгандан сўнг ҳам кейинги 2 ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнашини тўхтатиш учун асос бўлади. 

Мақоланинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 38-сонида ўқишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!