Месси далда учун рақиб жамоасига ташаккур билдирди

11:53, 23 сентябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клубига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” хабар бермоқда.

“Боруссия М” жамоаси “Барселона”нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиби саналади. Аргентиналик футболчи “Атлетико”га қарши (1:1) Испания чемпионати 5-турида жароҳат олиб майдонни тарк этганди ва унинг тикланишига 3 ҳафта керак экани ҳақида хабар қилинганди.

Гладбахликар “Твиттер”даги саҳифасида Мессини қўллаб-қувватлади ва унга тезроқ соғайиб кетишни тилади.

“Боруссия М”га далда учун раҳмат. Бу ўта ёқимли ҳолат. Менга яхши тилаклар билдирган барчага раҳмат. Янада кучлироқ бўлишим учун бир неча кунлар керак бўлади”, – деб ёзди Месси “Фейсбук”даги саҳифасига. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!