«Хусусий ташкилот декрет пули бермайдими?»

12:07, 23 сентябрь

— 2010 йили бола парвариши таътилидан ишга қайтдим. 2013 йили яна туғруқ таътилига чиқдим. Аммо корхона томонидан декрет пули берилмади. Сабабини сўрасам «Пул йўқ» дейишганди. Орада бола парвариши таътилидан қайтиб, учинчи фарзандимга туғруқ таътили олдим. Эндигисида ҳам декрет пули тўланмади. «Бюджет ташкилоти эмасмиз, хусусийларнинг эса тўлаши шарт эмас» дейишди. Аслида ҳам шундайми? Хусусий корхона ва ташкилотларда ишлайдиган ходимлар туғруқ пулисиз қолиб кетаверадими?

Санобар, Самарқанд.

 

— Туғиш таътили учун пул тўланмаган ҳолатда сиз шу ташкилотнинг раҳбарига ёзма тарзда мурожаат этишга ҳақлисиз. Аризангизга 15 кун ичида жавоб берилмаганда ёки рад қилинганда эса корхона (ташкилот) жойлашган ҳудуддаги фуқаролик судига тўланмаган таътил пулини ундириш ҳақида даъво аризасини келтиришингиз мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!