Райҳон Уласенова: “Фарзандларим тарбиясини энагаларга ишонмайман”.

12:20, 23 сентябрь

“Даракчи” газетаси 2016 йил — Соғлом она ва бола йили учун махсус   “Она ва бола” лойиҳасини эътиборингизга ҳавола этади. Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони актриса ва бошловчи Райҳон Уласенова.

  “Оиламизнинг янги меҳмони”
— Кичкинтойимизни болаларим жуда интизорлик билан кутишганди. Айниқса, қизим ҳар сафар ёнимга келиб, туғилажак қизим билан гаплашиб турарди. Лекин Марямхон туғилгандан кейин катта қизим Моҳинур ўзгариб қолди. Чунки оилада энг кичкинаси эди-да. Марямхондан сўнг бу “ўринни” унга топширишга мажбур бўлди. Бундай пайтларда унинг кўнглига қарашга, унга ҳам эътиборни камайтирмасликка ҳаракат қилдим. Ҳозир эса Моҳинур оиладаги муҳитга анча кўникиб қолди. 

“Энагага ишонмайман”
— Энагаларнинг энг зўри бу — БУВИЖОНЛАР! Энг яхши энага, энг яхши боқувчи ва энг яхши тарбия берадиганлар ҳам айнан улар. Тўғри, баъзида ҳаддан ташқари эркалатиб юборишлари ҳам мумкин. Ахир “Данагидан мағзи ширин” дейишади-ку. Лекин шундай бўлишига қарамасдан улар доим оқилона фикр юритишади. Уларнинг бола тарбиясида биздан кўра тажрибаси анча катта. Жумладаган, менинг онажонларим ҳам. Улар билан бир нарсани келишиб олганмиз: бола нотўғри иш қилса ва уларга катталардан кимдир танбеҳ берса, ҳеч ким аралашмайди. Чунки бола кимнингдир қўллаб-қувватлашини билса, танбеҳларни қулоғига олмайди. Шунинг учун ҳам биз катталар бола билан бўладиган муносабатларда ана шундай ёзилмаган қоидаларга амал қиламиз. 

Лойиҳанинг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг 38-сонида ўқишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!