«Сентябрь» салати

12:27, 23 сентябрь 2016

Тўйимли ва мазали егулик!

Зарур масаллиқлар: 400 гр. қайнатилган гўшт, 200 гр. маринадланган қўзиқорин, 6 дона қайнатилган картошка, 5 дона қайнатилган тухум, 1 бош пиёз, салат барги, кўкатлар, туз, майонез.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган картошка ва гўштни майдалаб тўртбурчак шаклда тўғранг.

2. Пиёзни майдаланг, қайнатилган тухумни катта тишли қирғичдан ўтказинг. Маринадланган қўзиқорин ва салат баргини ҳам бўлакларга бўлинг.

3. Барча маҳсулотларни аралаштириб, майонез солиб аралаштиринг. Туз ва майдаланган кўкатлар сепиб, дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа.

4 кишилик. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!