Беҳининг 9 фойдали хусусияти

13:42, 23 сентябрь

1.  Беҳи асабни тинчлантирувчи энг зўр восита. Айниқса, болаларда тушкунлик ҳолати кузатилса, ушбу мевадан ва шарбатидан кўпроқ истеъмол қилишсин. Беҳи кишини стрессдан қутқариб, куч бағишлайди.

2.  Грипп, шамоллаш ва йўталда фойдали. Битта беҳининг ичини ўйиб, 1-2 ош  қошиқ асал солинг. Қасқонда, буғда пишириб, тановул қилинг.

3.  Кунига 100 гр. беҳи мевасидан истеъмол қилиш камқонликда фойдали, юрак хасталикларининг олдини олади.

4.  Беҳи уруғи қайнатилган сув билан ангина безовта қилганда томоқни ғарғара қилиш, кўзларни чайиш мумкин.

5.  Бронхиал астмада беҳи дарахти баргларини қайнатиб ичиш наф беради. Бунинг учун 200 мл. қайнатилган сувга 6 та баргни солиб, ярим соатча қайнатинг. Дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин 2 ош қошиқдан ичинг.

6. 1 дона тухум оқини кўпиртириб, унга 1 томчи спирт ва 2 ош қошиқ беҳи сувини қўшинг. Ушбу аралашма билан ёғли юзларни тозалаш мумкин.

7. Яримта беҳини қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ қаймоқ қўшинг-да, юз ва бўйин соҳангизга суртинг. Ярим соатдан сўнг илиқ сув билан ниқобни ювиб ташланг. Бу терини витаминларга тўйинтириб, совуқ кунларда сизга асқотади.

8. Юздаги ажинларни беҳи бўлаги билан массаж қилиш мумкин.

9. Беҳи барги ёки уруғи қайнатилган сувда сочларни чайиш қазғоқлардан халос этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!