«Ишсизлардан ҳам алимент олинадими?»

13:55, 23 сентябрь

— Бир нафар фарзандим учун алимент тўлардим. Бироқ айни дам ишсиз қолганим туфайли тўловни амалга оширишга қурбим етмаяпти. Қандай қилиб алиментдан қарз бўлмаслигим мумкин? Ишсизлардан ҳам алимент олинади деб эшитгандим.

Дуршод Дурдиев, Қашқадарё вилояти

 

— Алимент тўловчи қарздор доимий иш фаолияти билан банд бўлмаса, шу ҳудуддаги алимент тўлови учун белгиланган коэффицентлар асосида тўловни амалга оширади. Бу коэффициент шу ҳудуддаги ўртача иш ҳақига нисбатан белгиланади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!